Самарқандда тадбиркорлардан 1,9 миллиард сўм ортиқча тўлов олинган
Олий Мажлис Сенати аъзолари томонидан Самарқанд вилоятида ўтказилган ўрганишларда 2019 йилнинг декабрь ойида 121 тадбиркорлик субъектидан 1,9 миллиард сўм ортиқча тўлов олингани маълум бўлди. Тўловларнинг 1,3 миллиард сўми (66 фоизи) 2020 йилнинг январь ойида солиқ тўловчиларнинг ҳисоб рақамларига қайтарилди.
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизматининг маълумотига кўра, Булунғур туманида ортиқча олинган 339 миллион сўм тўловнинг 78 фоизи (264 миллион сўм), Самарқанд шаҳрида 301 миллион сўмнинг 73 фоизи (220 миллион сўм), Иштихон туманида 214,5 миллион сўмнинг 79 фоизи (169,5 миллион сўм) қайтарилганди. Ортиқча тўловларнинг қолган қисми, ўтган йил якуни бўйича топширилган ҳисоботлар натижасида тўлиқ бартараф этилди.
Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг