Самарқандда ногиронлиги бор шахслар маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилди

16:08 25 Сентябр 2023 Жамият
479 0

Фото: “Халқ сўзи”

23—24 сентябрь кунлари Самарқандда илк бор ногиронлиги бўлган ва жисмоний имконияти чекланган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг V савдо ярмаркаси ўтказилди. Унда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан келган ўзгалар парваришига муҳтож ва турмушда қийналаётган ногиронлиги бўлган болалар тайёрлаган маҳсулотлар сотувга қўйилди.

Фото: “Халқ сўзи”

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда 2018 йилдан буён амалга ошириб келинаётган “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур хайрия тадбири минглаб кўнгилларни хушнуд қилишга ҳисса қўшиб келмоқда. Масалан, бу йил 70 нафар уйида турли хил буюмлар тайёрлаш билан шуғулланувчи имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган шахслар ўз маҳсулотлари билан қатнашди ва 388 миллион сўмлик савдони амалга оширдилар.

Фото: “Халқ сўзи”

Бу маҳсулотлар ногиронлиги бор кишилар, оғир хасталикка чалинган болалар қўли билан яратилган дунёлар, умидлар ва орзулар ҳисобланади. Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад ҳам уларнинг ўз уйларида тайёрланган маҳсулотларни сотувида ёрдамлашиш, яшашга бўлган иштиёқини ва касбга бўлган қизиқишларини янада оширишдан иборат.

Фото: “Халқ сўзи”

Тадбир якунида иштирокчиларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер