Самарқандда «Nexia» ҳайдовчиси баланд сирена овози билан аҳоли тинчлигини бузди
Самарқандда баланд сирена овози билан маҳаллий аҳоли тинчлигини бузган «Nexia» ҳайдовчиси қўлга олинди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 20 ноябрь куни ички ишлар органлари ходимлари томонидан 127-модда (Транспорт воситаларида овоз, ёруғлик ва бошқа асбобларни ўрнатиш қоидаларини бузиш) билан ҳуқуқбузарлик содир этган шахс қўлга олинган.
Воқеа вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, автомашинаси вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг