Самарқандда эҳтиётсиз сигарет чекиш ўлимга сабаб бўлди

11:08 21 Май 2018 Жамият
1847 0
Фото: Gagauzinfo.md

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида 19 май куни Чўқинди қишлоғида яшовчи  А. Я.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.

Манбада қайд қилинишича, ёнғин келиб чиқишига уй эгасининг таниши, фуқаро М.Б.нинг маст ҳолда сигарет чекиб ухлаб қолиши сабаб бўлгани аниқланган.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида уйнинг томи, шифти ва уй жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида А.Я.нинг таниши, М.Б.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер