Самарқандда «Damas» 2 нафар пиёдани уриб юборди

12:59 11 Июнь 2024 Жамият
542 0

Фото: Видеодан кадр

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида «Damas» йўл четидаги 2 нафар пиёдани уриб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХХ хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 10 июнь куни соат 18:10 лар атрофида Тойлоқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4K-529A автомобиль йўлининг 2-километрида Қўрғонча-Қундузак йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Damas» икки нафар пиёдани уриб юбориб ЙТҲ содир этган.

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХХ

Оқибатда икки нафар пиёда ва транспорт воситаси ичида бўлган бир нафар йўловчи олган тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

«ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари бошланди», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер