Самарқандда Биринчи Президент хотираси ёд этилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов туғилган кун.
1938 йил 30 январда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган Ислом Абдуғаниевич Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида мамлакатимиз номини дунёга танитган, унинг тараққиёти йўлида фидойилик кўрсатиб меҳнат қилган инсон эди. У ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан халқимиз қалбидан муносиб ўрин олган.
Самарқандда Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.
Дастлаб Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигидаги вилоят фаоллари шаҳардаги Ислом Каримов мақбара-мажмуасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.
Шундан сўнг, Регистон майдони яқинида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ўрнатилган ҳайкал пойига вилоят ва шаҳар ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан гуллар қўйилди.
Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг