Самарқандда 79 ёшли фуқаро бедарак йўқолди
Нарпай туман «Ипак йўли» маҳалласида яшаган 1942 йилда туғилган Карим Атақулов қидирилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди.
К. Атақулов шу йилнинг 21 мартида эрталаб соат 7:00 да яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Алоҳида белгилари: бўйи 170-175 сантиметр, сочлари оқ – калта қилиб олдирилган. Кўзлари қора, икки қўлининг кафт қисмида оқ доғлари бор. Ўнг қўлининг билак қисмида цинган жойи ва ўнг оёғининг тизза соҳасида чандиғи бор.
К. Атақуловни кўрган-билган ёки у ҳақда бирор маълумотга эга бўлган фуқаролар туман ички ишлар бўлимининг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралган.
Телефон: (0366) 231-98-11, (0366) 443-11-99, (+99893) 999-22-10.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг