Самарқанд вилоятида “тез ёрдам” машиналари замонавийларига алмаштирилмоқда
Фото: “Халқ сўзи”
Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд филиалининг барча станцияларига навбатдаги 20 дона “А” тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилди.
Мазкур замонавий автотранспорт воситалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “Jizzakh Auto” ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ келтирилган бўлиб, уларни тиббиёт ходимлари куни арафасида муносиб совға бўлди дейиш мумкин. Бугун “103” хизмати станциялари масъуллари автомашиналарни қабул қилиб олди.
Маълумки, бугунги кунда вилоятдаги “103” хизматида эскирган автоуловлар босқичма-босқич замонавийларига алмаштирилмоқда.
Охирги беш йил давомида вилоятда 100 та машина янгисига алмаштирилди. Йил якунига қадар яна 30 та ана шундай транспорт воситаси келтирилиши кўзда тутилган.
Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг