Самарқанд – Урганч – Самарқанд йўналишида қўшимча қатновлар йўлга қўйилди
Аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш, қишки таътил муносабати билан талабаларни доимий яшаш жойларига етиб олишлари учун Самарқанд – Урганч – Самарқанд йўналишида қўшимча қатновлар йўлга қўйилди.
2023 йилнинг 27 декабрь кунига қадар ҳар куни Самарқанд шаҳар, Катта Ўзбек трактида жойлашган Бухоро бекатидан (Галаосиё) соат 18:00 да қўшимча автобуслар ҳаракати ташкил этилмоқда.
«Мухтор нур транссервис» ва «Градерой травел» МЧЖга тегишли замонавий 3 та автобус бир вақтнинг ўзида Самарқанд шаҳридан жўнаб кетади. Йўл кира нархи бир йўловчи учун 120 000 (бир юз йигирма минг) сўм.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг