Самарқанд шаҳридаги барча светофорлар алмаштирилмоқда

15:00 07 Май 2024 Жамият
297 0

Фото: "Халқ сўзи"

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Кўчаларда тирбандликларни бартараф этиш, ҳайдовчи ва пиёдаларга қулай шароитлар яратиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги барча светофорлар янгисига алмаштириляпти.

Вилоят ИИБ йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати берган маълумотларга кўра, «Ақлли светофор» дастури доирасида шаҳар кўчаларидаги эски светофорларнинг устунлари, электр тармоқлари симлари, светофор қурилмалари ва уларнинг бошқарув аппаратлари янгиланмоқда. Халқаро стандартларига мос янги светофорлар Хитойда ишлаб чиқарилган. Иссиқ ва совуқ об-ҳаво шароитларига чидамли. Ҳайдовчи ва пиёдаларга кўриниши аниқ, қизил ва яшил чироқларнинг алмашиш вақтини кўрсатиб туради.

Бундан ташқари, светофор қурилмаси алоҳида имкониятларга эга бўлиб, ҳар бир йўналиш кузатув камераси билан жиҳозланган. Бу эса чорраҳада ҳаракатланаётган транспорт воситаларини видеотасвирга олади. Олинган маълумотлар асосида транспорт воситаларининг ҳисобини жамлаб, транспорт оқимидан келиб чиқиб, қурилманинг ишлаш тизимига автоматик ўзгартириш киритиш мумкин. Шунингдек, уларнинг бошқарув аппарати қутисига электр қуввати захирасини ушлаб турувчи батареялар ўрнатилган. Бу эса электр тармоғи таъминотида узилиш бўлганда, уларни 5 соатгача ишлаб туришини таъминлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер