Самарқанд, Қашқадарё ва Бухорода «валютчик»лар қўлга олинди
Учта вилоятда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.С. фуқаро Ш.Я.га 4 500 долларни 58,5 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида 5 000 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Бошқа бир ҳолатда, Департаментнинг Касби тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Қарши тумани «Бунёдкор» МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган А.О. фуқаро О.Т.га 3 500 АҚШ долларини 45,5 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Р. фуқаро Ф.Қ.дан 3 000 АҚШ долларини 38,6 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг