«Саломатлик учун 5000 қадам» акцияси давом этмоқда
Ўзбекистон Республика Ҳарбий прокуратураси, Олмазор туман ҳокимлиги ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ҳамда оммавий спортга жалб этиш мақсадида мутасадди раҳбарлар ва аҳоли иштирокида «Саломатлик учун 5000 қадам» шиори остида пиёда юриш марафони ўтказилди.
Мазкур марафонда Бош прокурор ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Шуҳрат Узоқов бошчилигида ҳарбий прокуратура жамоаси оила аъзолари билан биргаликда иштирок этишди.
Тадбир якунида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали ва мевали дарахтлар экилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг