«Саломатлик карвони» - олис манзилларда

15:55 10 Март 2022 Жамият
661 0

Фото: «Халқ сўзи»

Мамлакатимизда олис ва чекка ҳудудларда яшовчи хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, улардаги касалликларни барвақт аниқлаш, тиббий-ижтимоий хизматларнинг самарадорлигини ошириш, оилаларда тиббий маданиятини юксалтириш чора-тадбирлари изчил олиб борилмоқда.

Самарқанд вилоят прокуратураси ташаббуси билан ташкил этилган навбатдаги «Саломатлик карвони» айни шу мақсадда Паяриқ тумани 2-сектор ҳудудига кирувчи, чекка ва ижтимоий шароити оғир бўлган Накурт, Ғаллакор, Кўлтўсин маҳаллаларида бўлди. Тадбирда аҳоли, шу жумладан, хотин-қизларнинг сайёр тиббий кўриги ташкил этилиб, йигирмага яқин йўналишда малакали, ўттизга яқин тор доирадаги шифокорлар кўрикка жалб этилди.

Шунингдек, иккита махсус жиҳозланган мобил автобус, битта рентген-проскан аппарати келтирилиб, аниқ ва малакали ташхис қўйиш имконияти яратилди. Тадбир доирасида «Соғлом авлод учун» хайрия жамғармаси томонидан 12 турдаги дори воситалари, кўзойнаклар беғараз ёрдам сифатида тарқатилди.

Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер