Сахий ёз инъоми
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Қуёшни елкасида кўтариб юрадиган Фарғона миришкорларининг офтобнинг қайноқ тафтидан шарбатга тўлиб пишадиган боғ ва полиз мевалари етти иқлимда машҳур. Бугун пайкалларда жорий йилги барака ҳосили йиғиб олинмоқда.

Сахий далалардаги мўл-кўлликдан кўнгил яйрайди. Йўл четларида хирмон бўлиб уйилган полиз маҳсулотлари бободеҳқоннинг ҳалол пешона теридан далолат беради. Меҳр билан узатилган бир тилим қовун ёки тарвузда туганмас меҳр бор. Ер билан тиллашиш ва диллашиш ҳадисини олган фарғоналиклар сидқидилдан қилинган меҳнати орқали оламга чирой бахш этмоқда. Оддий одамларнинг бир қарашда оддий, лекин бетакрор турмуш тарзига мос бахти шу эмасми?!

Хирмонга барака бободеҳқон! Жаннатмакон диёрнинг олтин тупроғида худди болангиз сингари эркалаб, бошини силаб улғайтирган неъматларингиз орзуларингизни ушалтирсин! Оилангизга, дунёда ўхшаши йўқ юртимизга файз ва барака олиб келсин!
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг