Сайловга оид янгиликлар қандай?
Бугун, 11 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни Комиссия Раиси З.Низомхўжаев олиб борди.
Мажлис кун тартибидан Қодиров Алишер Келдиевични Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш, Обломурадов Нарзулло Наимовични Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш, Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг гувоҳномаси тавсифи ва намунаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиясининг гувоҳнома (мандат)лар учун муҳри намунасини тасдиқлаш масалалари жой олган.
"Халқ сўзи".
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг