Сайловга бойсунлик келин-куёв ҳам келди

11:55 27 Октябр 2024 Жамият
319 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Бойсунлик ёш келин-куёв Ўрол Норқулов ва Сарвиноз Халилова тумандаги 11-сайлов участкасида ўзлари муносиб деб танлаган номзодларга овоз берди.

— Бугунги кун ҳар биримиз учун энг муҳим палла ҳисобланади, — дейди Ўрол Норқулов. — Аслида ўз келажагимиз, хоҳиш-истакларимизни белгилаяпмиз. Танлаган сиёсий партиям — номзодим ғалаба қозонишини истайман. Чунки унинг дастури истакларимга мос. Ҳаммаси шаффоф, қонун доирасида ўтмоқда. Ҳатто рафиқам ҳам кимга овоз беришини олдиндан менга айтмади.

Сайлов участкаси масъуллари ёш келин-куёвга китоблар жамламасини совға қилишди.

Сиёсий жараён қизғин давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер