Сайловчилар ягона электрон рўйхатига 19 миллион 722 минг 809 нафар овоз берувчи фуқаро киритилди — Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низомхўжаев

09:39 30 Апрель 2023 Сиёсат
550 0

30 апрель куни Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низомхўжаев иштирокида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ислоҳ қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдумида овоз бериш жараёнлари бошланганлиги муносабати билан брифинг бўлиб ўтди.

Унда Марказий сайлов комиссияси аъзолари, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари, референдумни кузатиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрган халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг кузатувчилари иштирок этишди.

Анжуманда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига мувофиқ, референдум куни 2023 йил 30 апрель деб белгиланди ва овоз бериш бюллетенига битта савол: “Сиз “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунини қабул қиласизми?” деб ёзилди.

МСК Раиси Зайниддин Низомхўжаевнинг айтишича, бугун эрталаб соат 8:00 да мамлакатимизда ташкил этилган референдум ўтказувчи 10 минг 703 участка референдумда овоз берувчи фуқароларга ўз эшикларини очди.

Сайловчилар ягона электрон рўйхатига 19 миллион 722 минг 809 нафар овоз берувчи фуқаро киритилди. Хорижий давлатларда тузилган референдум участкасидаги овоз берувчилар рўйхатига жами 307 минг 895 нафар фуқаро киритилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер