Сайлов жараёнида кекса авлод вакиллари ҳам фаол
Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён бўлган сайловда кекса авлод вакиллари ҳам фаоллик билан овоз беришмоқда.
Мен туманимиздаги «Дўстлик» маҳалласида жойлашган 502-сайлов участкасида оила аъзоларим билан қатнашиб, муносиб номзодга овоз бердим.
Зеро, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, кексалар эъзози-ю, ёшларнинг истиқболли келажаги йўлида ҳар биримизнинг берган овозимиз муҳим аҳамият касб этади.
Сайлов жараёнларига Сиз ҳам фаол иштирок этинг, ўз келажагингиз учун бефарқ бўлманг!
Ўрол ЧЎТБОЕВ,
«Нуроний» жамғармаси Шўрчи тумани бўлими раиси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг