Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили билан учрашув ўтказди

12:23 08 Апрель 2026 Сиёсат
210 0

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили, элчи Жеймисон Грир билан учрашув ўтказди.

Маълум қилинишича, учрашувда америкалик инвесторларнинг Ўзбекистонга нисбатан ортиб бораётган қизиқиши муҳокама қилинган.

«Биз икки томонлама савдо муносабатларини ўзаро манфаатли асосда тартибга солувчи келишувлар устида иш олиб бормоқдамиз», деб ёзди Саида Мирзиёева.

Президенти Администрацияси раҳбари, шунингдек, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлидаги интилишларини қўллаб-қувватлагани учун элчи Жеймисон Грирга ўз миннатдорлигини билдирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер