Рубио Эрон билан уруш тўрт ҳафтагача давом этишини маълум қилди

14:54 28 Март 2026 Дунё
497 0

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Францияда ўтказилган G7 давлатлари ташқи сиёсий идоралари раҳбарларининг йиғилишида Эрон билан низо яна икки ҳафтадан тўрт ҳафтагача давом этишини маълум қилди. Бу ҳақда Axios портали хабар бермоқда.

Рубио ҳамкасбларини Қўшма Штатлар Эрон билан тўғридан-тўғри «жиддий музокаралар» ўтказишга яқин эканлигига ишонтирди. Ҳозирда Вашингтон Теҳрон билан фақат воситачилар орқали мулоқот қилмоқда.

Шу билан бирга, АҚШ Давлат котиби музокаралар секин суръатлар билан кетаётганини қўшимча қилди. Таъкидланишича, воситачилар учун Эрон расмийлари билан мулоқот қилиш қийин кечмоқда, чунки улар ўз ҳаётлари учун хавфсирамоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операция бошлаган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер