Россиянинг Свердловск вилоятида 21 киши метил спиртидан заҳарланиб вафот этди
Россиянинг Свердловск вилоятида метил спиртидан заҳарланиш қурбонлари сони 24 кишига етди. Бу ҳақда прокуратура вакили судда журналистларга маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Шу кунгача қурбонлар сони 24 кишини ташкил қилмоқда», - деди прокурор.
Aввалроқ 18 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. 7-14 октябрь кунлари Екатеринбургнинг Чкалов туманида бир неча киши фуқароларга метил спирти сотган.
Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 238-моддаси 3-қисми («Эҳтиётсизлик билан икки ёки ундан ортиқ одамнинг ўлимига олиб келган ва истеъмолчилар ҳаёти ва саломатлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарлар ва маҳсулотларни сотиш») бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг