Россиядан Ўзбекистонга 8 маротаба махсус йўловчи поезди қатнови амалга оширилади

09:56 05 Декабрь 2021 Жамият
1422 0

Пандемия даврида Россия давлатида қолиб кетган юртдошларимизга мамлакатимизга келишлари учун қулайлик яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан “Волжский-Тошкент” йўналишида 483-сонли махсус йўловчи поездининг 8 маротаба қатнови амалга оширилади. 

2021 йил 4 декабрь куни соат 20:57 да “Волжский” темир йўл вокзалидан ушбу поезднинг биринчи рейси қатнови бошланган бўлса, қолган рейслари 6, 10, 13,17, 20, 24, 27 декабрь кунлари соат 20:57 да ушбу темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.

Мазкур поездга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган. 

Россиядаги юртдошларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер