Россияда қўлга олинган вояга етмаган ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

11:17 16 Март 2026 Жамият
204 0

Фото: «Дунё»

Москвадаги вояга етмаганлар учун мўлжалланган ижтимоий реабилитация марказларидан бирига жойлаштирилган вояга етмаган ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлимига ушбу давлатда меҳнат қилаётган фуқаро унинг вояга етмаган қариндоши қўлга олинганини айтиб, ёрдам сўраб мурожаат қилган. Консуллик бўлими вакиллари ушбу ҳолат бўйича зудлик билан ишга киришиб, тегишли ташкилотлар билан боғланган.

Дипломатлар ушбу фуқаронинг муаммосини ҳал этиш мақсадида вояга етмаганлар учун мўлжалланган ижтимоий реабилитация маркази маъмурияти ҳамда Россиянинг бошқа ваколатли органлари билан ҳамкорлик алоқаларини амалга оширган.

Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар, тегишли идоралар билан олиб борилган мувофиқлаштириш ишлари натижасида бола оиланинг ишончли вакилига топширилиб, соғ-саломат Ватанга қайтарилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер