Россияда меҳнат мигрантларини тиббий кўрикдан ўтказишда касалликлар рўйхати кенгайтирилади
Россия ҳукумати меҳнат мигрантлари учун ўтказиладиган тиббий текширувлар доирасида инфекцион касалликлар рўйхатини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Давлат Думаси вице-спикери Ирина Яроваянинг айтишича, ушбу таклифни Россия бош вазири Михаил Мишустин ҳамда Россия Федерацияси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари қўллаб-қувватлаган.
«Биз шунга келишиб олдикки, ҳукумат сифатли қонуности меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштираётган хорижий фуқаролар учун мажбурий тарзда ўтказиладиган тиббий тадқиқотлар бўйича инфекцион касалликлар рўйхатини кенгайтиради», — деди у.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг