Россияда коронавирус инфекциясини юқтирган Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди

01:41 17 Апрель 2020 Жамият
2439 0

Фото: ria.ru

Россиянинг Воронеж шаҳрида коронавирус инфекцияси тасдиқланган Ўзбекистон фуқароси вафот этди.

“Воронеж шаҳридаги касалхонада 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Унда коронавирус инфекцияси тасдиқланган эди. У Россияда яшаш ҳуқуқига эга эди, яқинда Москвадан Воронежга қайтиб келган. У уйида 10 кун касал бўлиб ётган ва фақатгина 8 апрелда шифохонага мурожаат қилган. Сўнгги икки кун унга ўпкани механик шамоллатиш аппарати улаб қўйилган эди”, дейилади хабарда.

Бу Россиянинг ушбу минтақасида CОВИД-19 туфайли қайд этилган тўртинчи ўлим ҳолати ҳисобланади. Вилоятда жами 89 та коронавирус ҳолати тасдиқланган, 24 киши тузалиб, шифохоналардан чиқарилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер