Россияда 100 нафарга яқин журналистда коронавирус аниқланди

00:11 22 Апрель 2020 Дунё
1141 0

Алоқа ва оммавий ахборот воситалари вазирининг ўринбосари Алексей Волиннинг сўзларига кўра, журналистлар ҳам хавф остида. “Биздаги хабарларга кўра, бугунги кунда юзга яқин журналистларга коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилган. Афсуски, яқинда Москвада журналистлардан бири вафот этди, — деди вазир ўринбосари.

ОАВнинг 500 га яқин ходими карантинда.

Аввалроқ, Алоқа вазирлиги раҳбарининг ўринбосари 2020 йилда коронавирус туфайли медиа секторининг йўқотишини 100 миллиард рублга баҳолаган эди. Алексей Волиннинг сўзларига кўра, фойдаланувчилар сони ўсиб бормоқда, аммо оммавий ахборот воситалари даромадлари пасаймоқда ва реклама бюджетлари ҳам сезиларли даражада камаймоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда 52 мингдан ортиқ одамга коронавирус юққан, 400 дан ортиқ киши вафот этди. Бутун апрель ойи Россияда таътил деб эълон қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер