Ижтимоий тармоқларда археологлар Амир Темур қабрини очгани ҳақида хабар тарқалди

04:03 27 Февраль 2022 Жамият
2589 0

Фото: Халқ сўзи

Россия сайтларидан бирида Самарқандда археологлар Амир Темур қабри очилгани ҳақида маълумот берилди. Ўзбекистон Фанлар академияси вазиятга изоҳ берди.

Маълумотларга кўра, академияда қабр очилиши муҳокама қилинмаган ва кун тартибига киритилмаган.

«Ушбу хабар ёлғон-фейк хабар ҳисобланиб, Фанлар академиясида ушбу масала муҳокама қилинмаган ва кун тартибига қўйилмаган. Археологлар томонидан ҳам ҳеч қандай қазишмалар олиб борилмаган ва режалаштирилмаган. Шу билан бир қаторда хабарда келтирилган қазишма раҳбари деб айтилган Тошмуҳаммад Ниёзович Қори-Ниёзий 1970 йилда вафот этган бўлиб, биринчи ЎзР Фанлар академияси президенти ҳисобланади. Умуман олганда ушбу хабар 1941 йилдаги маълумотлар асосида тайёрланган», деди бўлим.

Ҳукумат қарори билан мақбара 1941 йил 16-22 июнда очилган. Экспедицияга профессор Кори-Ниёзий раҳбарлик қилган. Дастлаб Амир Темур ўғиллари Мироншоҳ, Мирзо Шоҳруҳ, невараси Мирзо Улуғбек, 1941 йилнинг 19 июнида Амир Темур қабри очилган. Ундан сўнг Амир Темурнинг невараси Муҳаммад Султоннинг қабри ҳам очилган. 

Антрополог М.М.Герасимов ўзи яратган усул билан Амир Темур, Мироншоҳ, Шоҳруҳ, Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад Султонларнинг ҳужжатли портретларини яратган. 1942 йилнинг охирларига келиб, Амир Темур мақбарасидан қазиб олинган суяклар илмий жиҳатдан ўрганиб бўлингач, қайтадан ўз жойларига дафн этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер