Россия AZAL самолёти ҳалокати сабаб Озарбайжонга товон тўлайди

10:08 16 Апрель 2026 Дунё
262 0

Россия ва Озарбайжон президентларининг 2025 йил 9 октябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган учрашуви доирасида эришилган келишувларга мувофиқ, томонлар AZAL авиакомпаниясига тегишли «Embraer 190» самолёти ҳалокати оқибатларини бартараф этиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Бу билан 2024 йил 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида содир бўлган фожиа Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг эҳтиётсиз ҳаракати оқибатида содир бўлгани расман тасдиқланган. Келишув доирасида ҳалокат оқибатларини тартибга солиш, жумладан товон пулларини тўлаш масаласи ҳам қамраб олинган.

Қайд этилишича, томонлар ушбу масала бўйича ўзаро мақбул ечимга келган. Томонлар ўзаро ҳурмат, ишонч ва манфаатларни инобатга олиш тамойиллари асосида икки давлат ўртасидаги алоқалар изчил ривожланишда давом этишига ишонч билдирилган.

Россия ТИВ хабарида, шунингдек, самолёт ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва қариндошларига яна бир бор чуқур таъзия билдирилган ҳамда ушбу фожиа таъсир қилган барча инсонлар қайғуси ҳамдардлик билан баҳам кўрилиши таъкидланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер