Ромитанда туманлараро перинатал марказ иш бошлади
Фото: Халқ сўзи
Бухоро вилояти Ромитан туманида куни кеча янги туманлараро перинатал марказ фойдаланишга топширилди.
— Бундай марказга анчадан буён эҳтиёж бор эди, — дейди ромитанлик меҳнат фахрийси Зуҳра Қурбонова. — Чунки туманимиз, хусусан, Пешкунинг олис қишлоқларида яшовчи туғруқ ёшидаги аёллар зарурат туғилганида узоқ йўл босиб, вилоят марказига боришар, бу уларни ортиқча сарф-харажатга, анча-мунча ташвишга қўярди. Эндиликда аёлларимиз бундай муаммога дуч келишмайдиган бўлди, ташвишлари енгиллашди.

Айтиш жоизки, янги марказ Ромитан ва Пешкудан ташқари Бухоро тумани аҳолисига ҳам қулайлик яратди. У бир пайтнинг ўзида 70 нафар туғруқ ёшидаги аёлларга, ҳомиладорларга тиббий хизмат кўрсатади. Эътиборлиси, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишга ихтисослашган марказда ишловчи неонатолог, реаниматолог, акушер-геникологлар хорижнинг тажрибали мутахассислари кўмагида ўз малакаларини оширишга муваффақ бўлишди.
Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг