Республика ишчи гуруҳи аъзолари самарқандлик ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда

18:56 15 Сентябр 2023 Жамият
692 0

Фото: “Халқ сўзи”

Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов бошчилигидаги Олий суд, Адлия ҳамда Ёшлар ва спорт вазирликлари вакилларидан иборат республика ишчи гуруҳи аъзолари Самарқанд вилоятидаги туман ва шаҳарлардаги аҳоли вакиллари билан учрашиб, очиқ мулоқотлар ўтказишмоқда.

Жумладан, Ургут ва Тайлоқ туманларида ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир маҳалладаги фуқаролар билан жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги фикр ва мулоҳазаларини тинглади. Шунингдек, жиноятлар сони ошган маҳаллалардаги учрашувларда туман ва шаҳар судлари судьялари томонидан сайёр судлар ўтказилди. Тадбирларда илм олиш ва спортда ютуқларга эришган фаол ёшлар ҳам иштирок этди. Шунингдек, профилактик ҳисобда турувчи шахслар ва тарбияси оғир ёшлар билан ҳам профилактик тадбирлар ташкил этилди.

Бу икки тоифа ёшларнинг ёнма-ён ўтириб, давра суҳбатларида иштирок этиши катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлди. Ҳуқуқий тарбияни йўлга қўйишнинг самарали механизмларини яратиш бўйича тарбияси оғир ёшларнинг ҳар тўрттасига биттадан таниқли спортчилар бириктирилди.

Ўтказилган давра суҳбатлари давомида фуқароларнинг жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича мурожаатлари ҳам кўриб чиқилди.

Аҳоли ўртасида, жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқий тарбияни йўлга қўйишнинг самарали механизмини яратиш юзасидан олиб борилаётган тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Абдулазиз Йўлдошев, Халқ сўзи.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер