«Ренессанс» миллий мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Бугун Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмасининг 20 йиллигини нишонлаш ва журналистика соҳасида илк бор ташкил этилган «Ренессанс» миллий мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, бугунги кунда халқ овози ва фикрини кенг жамоатчиликка, давлат идоралари эътиборига олиб чиқаётган энг таъсирчан куч, бу – оммавий ахборот воситалари, журналистлардир.

Шу маънода, соҳадаги энг катта нодавлат нотижорат ташкилотга аъзо оммавий ахборот воситалари ҳам ўзининг хилма-хил ва кўп қиррали фаолияти билан халқимизни мамлакатда ва дунёда бўлаётган воқеалардан хабардор қилиш, маданий ва маърифий эҳтиёжларини қондиришга катта ҳисса қўшмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, уларнинг жамоаларини ва мукофотланган ижодкорларни чин дилдан табриклаймиз, келгуси фаолиятида янги зафарлар ва муваффақиятлар тилаймиз.
















Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг