Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси этиб Жасур Акромов тайинланди.
Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шунингдек, раис ўринбосарлари таркибида ҳам ўзгаришлар бўлди. Музаффар Комилов ҳамда Нурман Абдулхасан Қўмита раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси вазифасида О. Юсупов фаолият юритиб келаётган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг