Жиззахдаги коронавирусга чалинганларни даволаш марказида беморлар дориларни ўз ҳисобидан сотиб олаётгани айтилмоқда. Прокуратура ўрганиш ишларини бошлади
Фуқаро Қ.Абдусаттаровнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаати Бош прокуратура томонидан кўриб чиқилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Қ.Абдусаттаров Жиззах вилоятидаги коронавирусга чалинган беморларни даволаш марказида даволанаётганлиги, коронавирусга чалинганлар учун давлат томонидан 32 млн. сўм пуллар ажратилаётган бўлса-да, беморлар дориларни шахсий маблағлари ҳисобидан сотиб олаётганликлари, беморларга тушлик овқати берилмаётгани, муассасадаги бўш ўринларга беморлар сунъий равишда қабул қилинмаётганлиги ёритилган.
Мазкур мурожаатда баён қилинган ҳолатлар юзасидан Жиззах вилоят прокуратураси томонидан ўрганиш ишлари бошланди.
Натижаси ҳақида қўшимча равишда хабар берилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг