Расман: Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧдаги барча рақиблари аниқ бўлди

10:04 01 Апрель 2026 Спорт
155 0

Бугун, 1 апрель куни Жаҳон чемпионати саралашининг қитъалараро плей-офф ўйинлари давом эттирилди. Кун доирасидаги баҳсда Конго Демократик Республикаси терма жамоаси Ямайка термаси билан куч синашди.

Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида ўтган баҳс Африка вакилининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Шундан сўнг ғолиб номи қўшимча бўлимларда аниқланди.

Экстра таймларнинг 10-дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда Конго терма жамоасининг асосий ҳимоячиси Аксель Туанзебе ҳисобни очди. Ушбу гол ўйинда ягона бўлиб қолди ва Конго Демократик Республикаси терма жамоаси ўз тарихида иккинчи маротаба мундиал йўлланмасига эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Конго Демократик Республикаси ўйини 28 июнь санасида бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер