«YandexGo UB» МЧЖга рақобат қонунчилиги бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилди
«Рақобат тўғрисида»ги қонун талаблари бузилиши аломатлари билан «YandexGo UB» МЧЖга нисбатан иш қўзғатилди, деб хабар бермоқда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси.
Маълум қилинишича, Рақобат қўмитасига «Uzum Market» МЧЖдан мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатда «YandexGo UB» МЧЖ томонидан телевидение ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали Yandex Маркет бўйича реклама ролигида «YandexGo UB» МЧЖ томонидан «Uzum Market» МЧЖга нисбатан инсофсиз рақобат ҳаракатларини амалга ошираётганлигини ҳамда унинг ишчанлик обрўсига путур етказаётганлигини маълум қилиб чора кўришни сўраган.
Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан «YandexGo UB» МЧЖга нисбатан «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддаси талаблари бузилиши аломатлари билан белгиланган тартибда иш қўзғатилган.
«Қўзғатилган ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади», — дейилади қўмита хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг