Рақамли платформалар бўйича Корея тажрибаси ўрганилмоқда
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизматида HRM платформаларни ривожлантириш мақсадида Корея Республикаси Персонални бошқариш вазирлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйди.
Ўзаро ҳамкорлик доирасида Корея Персонални бошқариш вазирлиги вакиллари ҳамда e-Saram электрон тизимини ишлаб чиққан экспертлар иштирокида дастлабки учрашув онлайн тарзда ташкил этилди.
Учрашувда e-Saram электрон тизимининг ишлаб чиқилиши босқичлари, тизимни бутун давлат хизматига жорий қилишда юзага келган муаммолар ва ечим йўллари, тизим иқтисодий самарадорлигини баҳолаш мезонлари бўйича батафсил маълумот бериб ўтилди.
Шунингдек, томонлар қўшма лойиҳа ишлаб чиқиш, Корея Республикаси томонидан грант маблағларини ажратилиши тартибини муҳокама қилишди. Ҳамкорликни тизимли равишда давом эттиришга келишишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг