Рамзан Қодировнинг ўғли ва куёви Чеченистоннинг икки вазирлигига раҳбар этиб тайинланди
Фото: РИА «Новости»
Чеченистон Республикасининг муниципал ва ижроия ҳокимиятида кадрлар ўзгариши амалга оширилди. Бу ҳақда Чеченистон Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида ҳукумат раиси вазифасини бажарувчи Исо Тумхаджиев маълум қилди.
Шундай қилиб, Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли Ахмат Қодиров Жисмоний тарбия ва спорт вазири лавозимига тайинланди.
Ёшлар ишлари вазирлигига эса 20 ёшли Рамзан Висмуродов раҳбарлик қиладиган бўлди. У Рамзан Қодировнинг тўртинчи қизи Табарикнинг турмуш ўртоғи ҳисобланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг