Раҳбарлар расмий саҳифасида ҳафтада уч марта фаолиятига оид ахборотни жойлаштиради, жамоатчилик саволларга жавоб беради
Ҳукуматнинг давлат органлари фаолиятини ёритиш учун ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лойиҳага кўра, 2021 йил 1 февралдан бошлаб:
давлат идораларининг раҳбар ходимлари ўз расмий саҳифаларида ҳафта давомида камида уч марта бошқарувидаги давлат идораси фаолиятига дахлдор бўлган ахборотни жойлаштириб боради ҳамда мазкур саҳифалар орқали жамоатчилик фикрини ўрганиб, мурожаат ва саволларга жавоб бериб борилиши ташкил этилади;
давлат идоралари ахборот хизматлари, таркибий тузилмалар мунтазам равишда ўз раҳбарларини ташкилот фаолияти билан боғлиқ бўлган ахборот материаллари билан таъминлайди ҳамда раҳбар ходимларнинг расмий саҳифаларидаги ахборотларини ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг миқёсда тарқатилишини амалга оширади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг