Radia компанияси дунёдаги энг катта Windrunner самолёти концептини кўрсатди

19:26 20 Март 2024 Дунё
1424 0

Самолёт шамол турбинаси парракларини ташиш учун мўлжалланган. Ушбу қурилма қайта тикланадиган энергия соҳасида инқилоб қилиши кутилмоқда.

WindRunner узунлиги 108,51 метрни ташкил этиб, Boeing 747-8 дан 30 метрга узунроқ бўлади. Шундай бўлсада, кема узунлиги нисбатан қисқа бўлган учиш-қўниш йўлакларидан (1800 метргача) фойдаланиши мумкин бўлади. Таққослаш учун, тўлиқ юкланган Boeing 747-8 учиши учун 3100 метр керак бўлади.

Radia биринчи Windrunner'ни тўрт йил ичида чиқаришни режалаштирмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер