Қуёш панеллари: ҳам энергия, ҳам даромад

16:01 12 Февраль 2025 Жамият
357 0

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Сирдарё вилоятида қуёш панеллари ўрнатиб, электр энергиясига бўлган ўз эҳтиёжини қоплаган ҳолда ортиқчасини давлатга сотиб фойда кўраётган корхона ва хонадон эгалари кўпаймоқда.

Оқолтин туманида жойлашган «Navroʻz qut barakasi» МЧЖ томонидан корхонага қарашли балиқчилик хўжалиги ҳудудида умумий қуввати 320 кВт. бўлган қуёш панеллари ўрнатилди ва жорий йилнинг январь ойида ишга туширилди. Мазкур ускуналар орқали ойига ўртача 70 МВт/соат, бир йилда 900 МВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш кутиляпти. Корхона эҳтиёжидан ортган токни давлатга сотиш эвазига эса йилига 600 млн. сўм миқдорида фойда олиш мўлжалланган.

— Ҳар томонлама мақбул ва фойдали қуёш панеллари ўрнатиш аҳоли ўртасида ҳам тез оммалашмоқда, — дейди Сирдарё вилоят божхона бошқармаси масъул ходими, божхона хизмати подполковниги Алишер Ғаффоров. — Бундан ташқари, ҳозирда 934 та тадбиркорлик субъекти, 456 та ижтимоий соҳа муассасаси айни мана шу манбадан олинаётган электр энергиясидан фойдаланяпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер