Қувасойда икки туп тол дарахтини кестиргани учун маҳалла раиси жаримага тортилди

18:31 23 Ноябрь 2023 Жамият
304 0

Фото: “Халқ сўзи”

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддасида дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш учун жавобгарлик белгиланган.

Фарғона вилоят прокуратураси, вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган рейд тадбирларида Қувасой шаҳрининг “Чўлпон” МФЙда яшовчи Тожихон Дониёрованинг уйи олдидаги икки туп тол дарахтини ўзбошимчалик билан кесилгани аниқланди. Маълум бўлишича, дарахтларни кесишга маҳалла раиси Солижон Қўзиев қонунга хилоф равишда розилик бериб юборган.

— Натижада МФЙ раисининг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилиб, у базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида жаримага тортилди, — дейди Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, полковник Шавкат Акбаров. — Ўз навбатида ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 11 миллион сўмни ташкил этди.

Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер