Қувасой шаҳрида “Менинг йўлим” лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилмоқда
Фото: “Халқ сўзи”
Фарғона вилоятининг саноатчилар шаҳри — Қувасойда жорий йилнинг ўтган даврида 15 километрдан зиёд ички йўлларда асфальт ётқизиш ишлари бажарилди.
Хусусан, шаҳарнинг “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2,8 километр ички йўллар “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида кафтдек текис бўлди. Шу боис, эндиликда Азизтепа, Ибрат ҳамда Баркамол кўчаларидаги равон йўллар аҳолига кўтаринки кайфият бағишламоқда.
— Қарийб чорак асрдан буён ёзда чанг-тўзон, қишда лой бўлган кўчаларимизнинг бугунги ҳолатини кўриб, барчанинг ҳаваси келяпти, — дейди маҳалла фаоли Икромжон Каримов. — Чунки бундай ободлик узоқ йиллар давомида қўл етмас орзу эди. Янги ва равон йўл маҳалладошларимизнинг мушкулини осон, узоғини яқин қилмоқда.
Айтиш ўринли, жорий йилда Қувасой шаҳрида “Менинг йўлим” ва “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида кенг миқёсда йўлларни таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг