Қуванинг замонавий қиёфаси

09:24 26 Март 2021 Жамият
1931 0

Қува тумани Фарғона водийсининг энг обод ва файзли масканларидан бўлиб, туман аҳли деҳқончилик ва тадбиркорлик соҳасида бутун мамлакатимизда машҳур.

Қува анори, гилоси, қандолатчилик маҳсулотлари, мебелини нафақат мамлакатимиз, узоқ-яқин хориж давлатларида ҳам жуда яхши билишади. Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида туманда тадбиркорлик, саноат, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш тармоқлари жадал ривожланиб бормоқда.

— 2021 йилда 260 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилувчи туманимизда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилишига киришилди, — дейди Қува тумани ҳокими Ҳалимжон Умаров. — Бу туманда Янги Ўзбекистоннинг Янги тарихига монанд ҳаётбахш ислоҳотлар самарасидан кексаю ёш бирдек баҳраманд бўлиб яшашидан далолат беради.

Ботир Мадиёров,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер