Қурилганига 60 йилдан ошган ҳукумат биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади

03:21 11 Май 2025 Жамият
427 0

Қурилганига 60 йилдан ошган Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлар рўйхатига киритилади.

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Мустақиллик майдони кўчаси 5-уй манзилида жойлашган, 1962-1964 йилларда барпо этилган Вазирлар Маҳкамаси биноси Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилади.

Таъкидлаш жоиз, рўйхатга яна 130 га яқин объектлар киритилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 2018 йил 19 декабрда президентнинг «Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Мазкур қарор асосида 2019 йил 4 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг 846-сонли қарори билан Ўзбекистон бўйича жами 8208 та моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати тасдиқланганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер