Қозоғистоннинг яна 6 шаҳри карантинга олинди

08:46 30 Март 2020 Дунё
932 0

30 март соат 00:00 дан бошлаб Қозоғистоннинг олти шаҳри – Атирау, Қарағанди, Темиртау, Шахтинск, Саран ва Абай карантинга олинган. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар берди.

Энди ушбу шаҳарлар аҳолисининг уйдан чиқиши чекланди, фақатгина озиқ-овқат, дори сотиб олиши, банк хизматларидан фойдаланиш мақсадида чиқишларига рухсат берилади.

Атирау ва Қарағанди вилоятидаги аҳолининг 65 ёшдан юқори фуқароларига ўзларини изоляцияга олишлари зарурлиги тавсия қилинди.

Шунингдек, 30 мартдан бошлаб Ақтауда алоҳида режим жорий қилинди. Бу ерда энди соат 19:00 – 08:00 орасида аҳолининг ҳаракатланиши, уйдан чиқиши ва жамоат жойларида тўпланиши чекланди.

Аввалроқ, Қозоғистоннинг икки йирик шаҳри – Нур-Султон ва Олмаота карантинга олинган эди. 30 мартдан бу шаҳарларда ҳам қўшимча чора-тадбирлар киритилади.

30 март соат 08:00 ҳолатига кўра, Қозоғистонда 284 киши коронавирусга чалинган. Шундан 167 таси пойтахт Нур-Султонда бўлса, 70 таси Олмаотада аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер