Қозоғистоннинг Оқтау шаҳрида кучли портлаш юз берди

23:30 07 Ноябрь 2021 Дунё
1463 0

Фото: lada.kz

Қозоғистон жануби-ғарбидаги Оқтау шаҳридаги кафеда портлаш содир бўлди. Оқибатда унинг биноси бутунлай вайрон бўлди.

Қозоғистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, портлаш 7 ноябрь куни кечқурун икки қаватли «Аянат» кафесида содир бўлган. Натижада кафега туташ ҳудудлар ҳам зарар кўрган.

«7 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 22:25 да Манғистау вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Оқтау шаҳрида портлаш содир бўлганлиги ҳақида маълумот келиб тушди», — дейилади Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига.

Дастлабки хабарларга кўра, жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Портлаш сабаби ўрганилмоқда.

Олдинроқ, Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги «Абайская» конида метан сизиб чиқиши сабабли портлаш содир юз бергани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер