Қозоғистондаги тартибсизликлар оқибатида 13 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлган. Улардан икки нафари вахшийларча ўлдирилган
Фото: ria.ru
Қозоғистонда тартибсизликлар оқибатида минг нафардан ортиқ одам жабрланди. Манбага кўра, 400 киши касалхонага ётқизилган. Улардан 62 нафари жонлантириш бўлими қолмоқда.
Олмаотадаги тўқнашувлар оқибатида 13 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлган. Бу ҳақда РИА Новости шаҳар комендатурасига таяниб хабар берди. Агентлик маълумотларига кўра, ҳалок бўлган икки хавфсизлик ходимининг боши танасидан жудо қилинган ҳолда топилган. Бу Олмаотадаги тўқнашувларида иштирок этган жиноий гуруҳларнинг террорчилик ва экстремистик характерга эга эканлигидан далолат сифатида кўрилмоқда. Яна 350 нафардан ортиқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тан жароҳати олган.
Бундан ташқари, намойишчилар тиббиёт ходимларига ҳам ҳужум қилган. Оқибатда 10 нафардан ортиқ тиббиёт ходимлари жабрланган.
Қозоғистонда 2 январь, якшанба куни автомобиллар учун газ нархи литри учун 60 тангадан 120 тенгега ошиши муносабати билан норозилик намойишлари бошланди. Намойишчилар республиканинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевдан сиёсатни тарк этишни талаб қилишди.
4 январь куни намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар бошланди. Мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам тартибсизликлар бўлиб ўтди. Кейинроқ Тоқаев ҳукумат истеъфосини қабул қилди.
5 январь куни Ақтўбеда оломон полиция ўрасини ёриб ўтиб, Акимат (ҳокимият) биносига бостириб кирди. Чимкент ва Таразда ҳам маъмурий биноларга ҳужумлар уюштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг