Қозоғистонда содир бўлган даҳшатли ЙТҲда 51 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий «Ақ Жайык» нашри хабар берди.
Манбага кўра, жорий йилнинг 15 июнь куни соат 06:30 ларда Қозоғистон ҳудудидан ўтган Атирау-Доссор трассасида 3 та автомобиль иштирокида одам ўлими билан боғлиқ йирик ЙТҲ содир бўлган.
Атирау вилояти полиция департаменти хабарига кўра, ҳодиса КамАЗ, ПАЗ ва «Nexia-1» автомашиналари иштирокида юз берган.
«Ҳодисада «Nexia-1» ҳайдовчиси бўлган 1973 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган», дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг