Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар сони 5,5 мингдан ошди

09:22 14 Май 2020 Дунё
1175 0

Сўнгги кун давомида Қозоғистонда 154 киши коронавирусни юқтирган, деб хабар берди coronavirus2020.kz. га таяниб.

Кеча кунлик ўсиш суръати 2,8 фоизни ташкил этди. Ҳудудлар бўйича: Ақтўбе вилояти — 8 (4,5%), Олмаота вилояти — 7 (3,8%), Атирау вилояти — 25 (5,8%), Шарқий Қозоғистон вилояти — 3 (5,8%), Жамбил вилояти — 1 (0,5%), Ғарбий Қозоғистон вилояти — 6 (2.3%), Қарағанди вилояти — 4 (2,0%), Манғистау вилояти — 8 (6,2%), Павлодар вилояти — 1 (0,6%), Туркистон вилояти — 6 (3,2%), Олмаота — 50 (3,1%), Нур-Султон шаҳри — 30 (2,7%), Чимкент — 5 (2,0%).

14 май 09:00 ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинган беморларнинг умумий сони 5571 кишини ташкил қилмоқда. 2408 киши соғайган бўлса, 32 киши коронавирусдан вафот этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер