Қозоғистонда айрим ўзбекистонлик ҳайдовчилар ҳаракатига тақиқ қўйилди
Қозоғистон ҳудудига Россия ва Ўзбекистон орқали киришда айрим ҳайдовчиларга тақиқ қўйилди. Бунга ҳудудда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар сабаб бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги маълум қилди.
Унга кўра, тақиққа учраган фуқаролар Қозоғистоннинг «Каспи банк» онлайн тизимидаги «давлат хизматлари» жарималар қисмида тайинланган жаримани тўлаши зарур. Шундан сўнг мазкур давлат мутасадди ташкилотлари томонидан қўйилган чекловни олиб ташлаш бўйича чоралар кўрилади.
«Ҳурматли ҳайдовчилар, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиб, ортиқча оворагарчиликлардан ўзингизни халос этинг», дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг